Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
1431
Давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфлардан бири коррупциядир. Коррупцияга қарши кураш дунё миқёсида бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бир бўлиб қолмоқда.
Божхона институтида “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Бу иллатга қарши кураш дунё халқларининг давлат бошқарувидаги устувор соҳа ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳам коррупцияга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ҳозирги пайтда республикамизда коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор Қонун ва қонуности ҳужжатлар, дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича  кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Давлат ва жамият ривожига путур етказадиган коррупцион омиллар бугун шахс муаммоси бўлибгина қолмай у жамият муаммоси ҳисобланиши барчамизга аён бўлиб, шу боисдан коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш барча даражадаги давлат органлари раҳбар ва ходимларининг, ҳар бир шахснинг фуқаролик бурчи ҳисобланади.

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти Давлат божхона органларига ҳалоллик вакцинаси билан эмланган, жамият ва давлат ривожига дахлдорлик ҳисси кучли, ватанпарвар кадрларни тарбиялаш  асосий вазифаси ҳисобланади.

Ана шундай ишларни самарали ташкил этиш мақсадида жорий йилининг 29 ноябрь куни Божхона институтида “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси билан ҳамкорликда “Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи, юридик фанлари доктори Баҳодир Исмоилов ўз маърузаси билан иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш муҳим ўрин тутиши, бугун жамиятимизда олиб борилаётган очиқлик, сўз эркинлиги сиёсати бу каби иллатларнинг олдини олиш, тарғибот ишларини самарали ташкил этишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази томондан тайёрланган ўқув қўлланмалар, адабиётлар Божхона институти ахборот-ресурс марказига тақдим этилди.

30.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг