Бу борада Президентимизнинг хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглиги ва аёлларни турли зўравонликлардан ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисидаги фармон ва қарорлари алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида бир сафда хизмат олиб бораётган аёл божхона ходимлари учун “Тизимдаги хотин-қизларни ўз вазифаларини амалга оширишда ва оилавий шароитларида учраб турадиган муаммолари” мавзусида психолог иштирокида семинар ўтказилди.
Тадбир давомида, мамлакатимизда гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларининг кафолатланиши бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши, хотин-қизларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада яхшилаш борасида ҳамда жамиятнинг бўғини бўлган оилалар тинчлигини таъминлаш тўғрисида қизғин муҳокамалар бўлди.
Семинардан сўнг, божхоначи аёлларимиз ўз пазандалик маҳоратини кўрсатиб, ўзаро дўстона беллашув ўтказишди.
Давлатимиз ривожланишида ҳар бир аёл оддий кузатувчи эмас, балки мамлакатда олиб борилаётган ўзгаришларга ўзларининг ҳиссасини қўшувчи фаол иштирокчисидир.
30.11.2021