Навбатдаги тадбир Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт ҳамда Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Термиз Давлат университетининг Педагогика институтида талаба ёшлар иштирокида “Гиёҳвандлик –аср вабоси” мавзусида давра суҳбати шаклида ўтказилди.
Ушбу давра суҳбатида талаба ёшларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўйича тушунчалар берилиб, божхона органларининг ушбу турдаги моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлари хусусида маълумотлар берилди. Талаба ёшлар эътиборига гиёҳвандлик иллатининг жамият саломатлигига кўрсатаётган салбий таъсири ва унинг аянчли оқибатларига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди.
Давра суҳбати давомида талаба ёшлар ушбу ўтказилган тадбирдан катта таассуротга эга бўлишди ва тадбир давомида ўз фикр ҳамда мулоҳазаларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.
Бундан буён шунга ўхшаш давра суҳбатлари ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доимий равишда давом эттирилмоқда.
30.11.2021