Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона божхона постига кириб келган фуқаро Х.Н. бошқарувидаги “DAF105” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги натижасида, ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган қиймати 5 107 920 00 млрд. сўмлик 1428 дона парфюмерия воситалари, 6900 дона кийимлар, 2598 дона болалар қишки курткалари каби 11 хил турдаги товарлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.11.2021