Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
300 млн. сўмлик канцелария товарлари манзилга етиб бормади
702
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
300 млн. сўмлик канцелария товарлари манзилга етиб бормади

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона божхона постидан ўтаётган фуқаро Ф.К. бошқарувидаги “МАН” русумли автотранспорт воситаси кўрикдан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, хужжатларда кўрсатиб ўтилмаган қиймати 300 576 000 сўмлик 58 836 дона канцелария товарлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

30.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг