Ушбу ўн кунлик доирасида божхона органларида ҳам турли хил давра суҳбатлари, семинарлар ва профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият ҳамда “Косонсой” чегара божхона постларида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида профилактик учрашувлар ташкил этилди.
Тадбирда божхона ходимлари коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида таъкидланиб, мазкур иллатга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, мазкур учрашувларда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ҳамда чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар иштирокида божхона органлари фаолиятини баҳоловчи аноним сўровномалар ўтказилди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, мазкур иллатга қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки барча фуқароларимиз самарали натижаларга эришиши мумкин. Бу борада олиб борилган муваффақиятли саъй-ҳаракатлар жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, тадбир якунида иштирокчиларга божхона соҳасига оид саволлар ва таклифлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки вилоят божхона бошқармасининг
(69) 234-33-01 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
30.11.2021