Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
1340
Коррупция энг аввало, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизликни вужудга келтирадиган салбий иллатдир. Шу сабабли бугунги кунда бу иллатга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган “Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ, 2021 йил 27 ноябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси доценти, юридик фанлари доктори, профессор Вахабжан Каримов, Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгашининг харбий муассасалар билан ишлаш бўлими мудири Элдор Ирисбоев ва Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Д.Абдуллаева ҳамда шахсий таркиб иштирокида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида, нотиқлар томонидан коррупцияга қарши курашишга оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, ушбу йуналишдаги ҳуқуқий муносабатларни қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини кўтаришга қаратилган назарий билимларни, шунингдек, вилоятимизда Кенгаш аъзолари томонидан сўнги 10 ой давомида коррупция билан боғлиқ бўлган жиноятлар ва уларнинг соҳалар кесимида таҳлиллари, бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни иштирокчиларга етказишди.

Тадбир давомида иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкин, мана шундай суҳбатлар ходимларнинг коррупция ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш, коррупциоген ҳуқуқбузарликлар юзасидан хабардорлигини ошириш, ушбу иллатга қарши курашишда фаоллигини кучайтиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқаролар божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.

 

30.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг