Мазкур давра суҳбатида иштирок этиш учун “Эзгу Ният Юксалиш” психологик маркази асосчилари Камолиддин Рўзимуродов ва Дилфуза Эшмуродова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулнора Тўлаганова, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари ўринбосари Шерали Пирматов, Ўзбекистон ёшлари иттифоқи Янгиҳаёт тумани маҳаллий кенгаши раиси Зулфизар Худойқуловалар таклиф этилди.
Давра суҳбати қизғин равишда савол жавоб тариқасида бўлиб ўтди. Иштирокчилар кўникмаларга эга бўлиши изланиши жамиятда ўз ўрнини топиши кераклиги ҳамда, ҳаётда ҳар бир инсон аниқ мақсад сайин интилиши бунинг учун мақсад, ҳаракат, вақт, натижа тамойилларига асосан йўл тутиши лозимлиги, ота-онанинг фарзанд тарбиясига таьсири, эр - хотин муносабати, ҳар бир инсон касб ва шахсини ажрата олиши; аёллар нафақат уй бекаси балки жамиятда ўз ўрнини топишлари ҳамда ҳар бир инсон энг асосийси ўз инсонийлигини йўқотмаслиги зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
29.11.2021