Унда бошқарманинг марказий аппарати, чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирок этишди.
Дарҳақиқат, коррупция ривожланишимизга тўсиқдир. Яъни, бу кўзга кўринмас иллат давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноят ҳисобланади.
Мазкур юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар инобатга олиниб, мамлакатимизда ушбу жиноятнинг келиб чиқиш хавфини олдини олиш ва мавжуд омилларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда унга қарши кескин курашишдаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Тадбирда, мамлакатимизда, шунингдек божхона тизимида коррупцияга қарши курашишда амалиётга татбиқ этилган қонун ҳужжатлар мазмун-моҳияти, бу борада соҳада коррупцияни олдини олиш ва унга барҳам беришда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида сўз юритилди.
Бизга маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Шунингдек, ушбу кунда БМТнинг “Коррупцияга қарши конвенция”си тан олинган ва аъзо давлатларда турли тадбирлар ўтказилмоқда, кўргазмали ва тарқатма материаллар чоп этилади ҳамда оммавий ахборот воситаларида ҳам бу иллатга қарши курашиш бўйича чиқишлар амалга оширилади.
Бу борада Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ҳам Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.
Давра суҳбати якунида, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан тушунтиришлар берилди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
27.11.2021