Божхона органлари томонидан бу каби пиротехника воситаларни кириб келиши ва ноқонуний савдосига қарши кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ўтказилган тадбирда олдиндан олинган маълумотларга асосан, вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ва Ҳазорасп туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Натижада, Хазорасп тумани марказида пиёда ҳолда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.Р тўхтатилиб, унга тегишли бўлган cумка холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган 6 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида пиёда ҳолда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро О.Н. тўхтатилиб, унга тегишли бўлган рюгзак холислар иштирокида кўздан кечирилганида 2400 дона пиротехника ва 15 дона мушаклар борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, фуқаролар И.И ва С.Д.лар тўхтатилиб, уларга тегишли бўлган рюгзаклар холислар иштирокида кўздан кечирилганида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 5 500 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 31 млн сўмлик 45 115 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
27.11.2021