Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғига дарахт экиш бошланди
1126
Фарғона шаҳар “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этиладиган Экошаҳарда 70 гектар майдонда ташкил этилаётган “Янги Ўзбекистон” боғига дарахт экиш бошланди.
Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғига дарахт экиш бошланди

Янги боғнинг дастлабки 10 гектарига дарахт экиш жараёни Фарғона шаҳри маҳаллаларининг 1000 дан зиёд вакиллари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, ҳарбийлар иштирокида катта тантана билан ўтказилди.

Дарахт экиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ихволжон Азимов, вилоят секторлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир Қуръон тиловати билан бошланиб, янги барпо этилаётган Экошаҳар ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғининг вилоятимиз аҳлига хайрли бўлишини тилаб, дуо қилинди.

Мазкур тадбирда вилоят божхона бошқармасининг 50 нафар шахсий таркиб ходимлари бошқарма бошлиғи бошчилигида “Янги Ўзбекистон” боғини ташкил этилишига манзарали дарахтлар экиб муносиб ҳисса қўшдилар.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан бошланган "Яшил макон" дастурига, вилоятларда “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этиш бўйича берилган топшириқларига ҳамоҳанг бўлаётган ушбу тадбир давомида дастлабки куннинг ўзида 4000 тупдан зиёд каштан, Қрим соснаси, оққайин, клен, лола дарахти ва бошқа турдаги манзарали дарахтлар ўтқазилди. Дарахт экиш ишлари давом эттирилади.

27.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг