Бу каби ноқонуний ҳолатларни олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳридаги “Автомобиль эҳтиёт қисмлари” бозори олдида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада фуқаро Б.С.га тегишли қора рангли целофан пакет холислар иштирокида кўздан кечирилганда ушбу пакет ичида 60 қути “Трения” номли жами 3600 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 2501-моддасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланиб, унда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.
Ҳурматли фуқаролар! Мамлакатимизга пиротехника воситаларини олиб кириш ва сотиш йўлига мустаҳкам қонуний тўсиқ қўйилган. Бу борада амалга оширилаётган қатъий чора-тадбирлар халқимизнинг саломатлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Шунинг учун мазкур жараёнга муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг бурчимиздир.
Бунинг учун эса Сиз пиротехника воситалари билан шуғулланувчилар тўғрисидаги маълумотларни Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг (66-233-63-00) рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, хабар қолдиришингиз мумкин.
27.11.2021