Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Найранг иш бермади
893
Давлат божхона хизмати органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Найранг иш бермади

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатда кириб келган, фуқаро У.С. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўриган ўтказилди.

Натижада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган умумий қиймати 58,2 миллион сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Б.Х бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригида ўтказилганда ушбу юк автотранспорт воситасида ҳам умумий қиймати 60 миллион сўмлик тиббиётда фойдаланиладиган техника воситалари борлиги аниқланди

Шунингдек, мазкур пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро Б.Ф бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган дастлабки сўровга кўра қиймати 30 000 000 сўмлик 1 дона тиббиёт ускунаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

27.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг