Хусусан, Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган металлни қайта ишлашга ихтисослашган "TAI CHANG SPECIAL STEEL" масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонага Наманган вилоят божхона бошқармаси ҳамда вилоят хокимлигининг масъул ходимлари ташриф буюришиб, корхонанинг ишга тушириш жараёнлари билан танишишди.
Ушбу учрашувда корхонанинг ишга тушириш жараёнида учраётган муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг ечими бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, қўшма корхонани ишга тушириш мақсадида хориждан олиб келинган технологик ускуналарни тез фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 352-сонли Қарори мазмун-моҳияти корхона вакилларига тушунтирилди.
Шунингдек, мазкур корхона томонидан хориждан импорт сифатида олиб келинган бутловчи қисмларга ҳисобланган божхона тўловларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5243-сон Қарори асосида кечиктириб тўлаш имконияти берилди.
Берилган бу каби имконият ва имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, ўз фаолиятини қонуний амалга ошираётган ҳар қандай тадбиркорлик субъекти қонун ҳимоясидадир.
Божхона органлари ходимлари эса тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф қилишга доимо тайёр.
27.11.2021