Шу мақсадда, Давлат божхона қўмитаси таркибий тузилмаларида Божхона институтининг малакали ходимларини жалб қилган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказиш анъанага айланган.
Ана шундай машғулотларнинг навбатдагиси “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида ташкил қилинди. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети катта ўқитувчилари томонидан олиб борилган ўқув машғулотида “Божхона назоратининг асосий шакли сифатида оғзаки сўраб-суриштиришни қўллаш масалалари” юзасидан маърузалар қилинди.
27.11.2021