Вилоят божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро Н. Ж. умумий қиймати 19 миллион 180 минг сўмлик 22 800 дона “Британик” ва 10 дона “7 shots” номли пиротехника воситаларини қонунга зид равишда сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
27.11.2021