Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан “Тадбиркорлик – иқтисодимиз таянчи” мавзусида “мижозбай” тизимида учрашув бўлиб ўтди
832
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 23 ноябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Сирдарё тумани Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Салиев ва Сирдарё тумани Савдо-саноат палатаси бошлиғи Э.Сувонов ҳамда Сирдарё туманида жойлашган “Pharm Plast Holding” МЧЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Тадбиркорлар билан “Тадбиркорлик – иқтисодимиз таянчи” мавзусида “мижозбай” тизимида учрашув бўлиб ўтди

Мазкур учрашувда, “Божхона органларида экспорт товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда ТИФ қатнашчиларига яратилган қулайликлар тўғрисида” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил
4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги 720-сон Қонуни билан киритилган ўзгартиришлар мавзусида бўлиб ўтиб, бугунги кунда Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда, божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари томонидан ТИФ қатнашчиларига яратилаётган қулайликлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув сўнгида “Pharm Plast Holding” МЧЖ  корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги режалари юзасидан божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди. 

27.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг