Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода йирик миқдордаги пиротехника воситаларини ноқонуний савдосига чек қўйилди
977
Мамлакатимизда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Айниқса, ушбу восита фавқулодда ҳодисалар, жумладан, ёнғин келтириб чиқариши, одамларга оғир жароҳат етказиши мумкин.
Бухорода йирик миқдордаги пиротехника  воситаларини ноқонуний савдосига чек қўйилди

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Бухоро туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Т.Ж. 1 дона “микки маус” ёзувли қутига солинган пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб келаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг фуқаро Т.Ж.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, ушбу шахс ўз хонадонида умумий қиймати 23 млн. сўмлик, 59 400 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сақлаётгани аниқланди.

Ўтказилган яна бир тадбирда, фуқаро Қ.Ж. шартли харидорга жами  7 млн. сўмлик 18 000 дона пиротехника  воситаларини сотмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 2501-моддасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланган.

27.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг