Мазкур йўналишдаги навбатдаги давра суҳбати вилоят Экология бошқармасининг мажлислар залида “Йўқолиб кетиш хавфи остида турган фауна ва флора турларининг халқаро савдосини назорат қилиш” мавзусида ўтказилди.
Унда, божхона ва чегара қўшинлари ҳамда Давлат экология қўмитасининг масъул ходимлари иштирок этди.
Таъкидлаб ўтилганидек, йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (CITES) мажбуриятларини бажариш доирасида камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини сақлаб қолишга катта эътибор қаратилиб, йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини экспорт ва импорт қилиш қоидалари белгиланган.
Бугунги кунда, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт Дастурининг Глобал экологик жамғармаси ҳисобидан амалга оширилаётган “Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилмахилликни муҳофаза қилиш мақсадида муҳим тоғли ҳудудларда ўрмонлардан ва табиат ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва бошқариш” лойиҳаси доирасида тарғибот ва тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Давра суҳбати якунида, кун тартибидаги мавзу юзасидан юзага келган саволларга масъуллар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.
27.11.2021