Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Олот” чегара божхона постида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 531 млн сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди
885
Божхона ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
“Олот” чегара божхона постида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 531 млн сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинасини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.

Божхона кўриги давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати салкам 424 млн. сўмлик, ҳар-хил турдаги товарларининг борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур постга кириб келган юк автомашинаси “Инспекцион кўрик мажмуаси” орқали белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилгандан ортиқча, умумий қиймати 107 млн. сўмлик жами 2691 дона газбалонларда фойдаланиладиган ёндиргич товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан  божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

27.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг