Мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, яъни “халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”лигини, халқимизнинг манфаатлари устуворлигини ҳамда бу борада ҳар бир соҳада кенг кўламли ишлар, ислоҳатлар амалга оширилаётганлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.
Бинобарин, давлат идораларининг халқимиз билан тўғридан-тўғри мулоқотининг шаклланиши ҳозирги пайтда барча давлат идоралари ва ташкилотларининг кун тартибидаги асосий масаласига айланган десак муболаға бўлмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ҳам фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, аҳоли ва айниқса тадбиркорларни қийнаётган муаммоларини қонуний ҳамда қисқа муддатларда ҳал қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида ташкиллаштирилган.
2021 йилнинг дастлабки 10 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилар эканмиз, жисмоний ва юридик шахслар томонидан соҳа фаолияти бўйича ариза, таклиф ва шикоятлар каби жами 103 та, шундан жисмоний шахслардан 75 та ва юридик шахслардан 28 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 25 таси ёзма, 32 таси электрон ва 46 таси оғзаки шаклда келиб тушган. Мазкур мурожаатлардан 30 таси ижобий қаноатлантирилган, 68 тасига тушунтиришлар берилган ҳамда 5 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган.
Шу ўринда, барча жисмоний ва юридик шахслар божхона соҳасига оид мурожаатларини Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқамасининг (61)224-90-86 (61)224-90-86 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкинлиги эслатиб ўтамиз. Унутманг, ҳар бир мурожаат доимо эътиборимизда!
Р.Курбанов
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи бош инспектори,
божхона хизмати капитани
27.11.2021