Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси акциясида фаол иштирок этишди
861
Ўзбекистон Республикасининг вилоят, туман ва ҳар бир маҳаллаларида “Яшил макон” умуммиллий тадбири амалга оширилмоқда. Мазкур акция доирасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳам Сирдарё вилоятининг ҳудудларида кўчат экиш ишларида ўзларининг муносиб хиссасини қўшишмоқда.
Божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси акциясида фаол иштирок этишди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Сирдарё  вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва божхона ходимлари “Истиқбол” МФЙ маҳалла фаоллари билан биргаликда ушбу маҳалла гузари, 16-сонли умумтаълим мактаб ва “Ақлвой” номли мактабгача таълим муассасаси ҳудудларига вилоятнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ушбу “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича дарахт кўчатларини экиш ишлари божхона бошқармаси ходимлари томонидан уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

27.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг