Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро М.Э.нинг юклари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, юклар орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 96 миллион сўмлик жами 384 дона бурғулашда фойдаланиладиган ускунанинг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
27.11.2021