Мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва истиқболдаги йўналишларни белгилаб олиш мақсадида жорий йилнинг 25 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ижрочи директори Гада Вали билан қўмита Раиси Акмалхўжа Мавлоновнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал ҳам иштирок этди.
Учрашувнинг мақсади Марказий Осиё давлатлари учун 2022-2025 йилларга мўлжалланган Дастурнинг имзоланиши арафасида ДБҚ ва БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ўртасидаги яқин муддатли ҳамкорликнинг бир қатор йўналишларини белгилаб олишдан иборат.
Учрашувда Давлат божхона қўмитаси раиси А. Мавлонов БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг жаҳонда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида олиб бораётган кенг кўламли фаолияти, шунингдек, UNODC лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар доирасида йўлга қўйилган ҳамкорликни юқори баҳолади.
Қайд этилганидек, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси томонидан кўрсатилаётган кўп қиррали ҳамкорлик ва ёрдам божхона хизматининг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишидаги имкониятларини кенгайтирмоқда.
Шу билан бирга учрашувда, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ўзаро ҳамкорликнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорикда 50 га яқин тадбирлар ўтказилиб, уларда 680 дан ортиқ ходимлар иштирок этди. Соҳа фаолиятини ривожлантириш мақсадида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ миқдорида техник ёрдам кўрсатилди.
Учрашув давомида ҳамкорликнинг яқин истиқболдаги йўналишлари белгилаб олинди. Жумладан:
Тадбирда давлат хавфсизлиги, минтақа ва бутун дунёга жиддий таҳдид солаётган замонавий гиёҳвандлик муаммоларининг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, меҳмонлар янги ташкил этилган Контрабандага қарши курашиш ва божхона назорати бош бошқармаси таркибидаги алоҳида бўлинма – Ситуацион марказ фаолияти билан ҳам таништирилди.
2021 йил сентябрь ойида ушбу Марказнинг ваколатлари кенгайтирилди ва натижада мазкур бўлинмага Инспекцион кўрик комплекслари томонидан олинган суратларни таҳлил қилиш гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш функцияси юклатилди.
Ушбу марказ ташкил этилиши натижасида 102,2 миллиард сўмлик товар-моддий бойликлар ҳамда 140 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ихтисослашган халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, республикада гиёҳвандликка қарши кураш соҳасидаги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни мувофиқлаштириш Ўзбекистоннинг гиёҳвандликка қарши кураш сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаш муҳимдир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Марказий Осиёдаги Минтақавий бюроси орқали Ўзбекистоннинг гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашдаги асосий ҳамкори ҳисобланади ва 2030 йилгача бўлган даврда БМТ барқарор ривожланиш бўйича Глобал кун тартибининг 16-мақсадини қўллаб-қувватлайди.
-
-
-
-
24.11.2021