Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний олиб кирилаётган чангютгичлар тўхтатиб қолинди
966
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга қарши божхона органлари томонидан доимий тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.
Ноқонуний олиб кирилаётган чангютгичлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Уйчи туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.А унинг шериги фуқаро А.Б. айланма йўллар орқали, пиёда тарзда, ноқонуний равишда қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 131 миллион сўмлик 114 дона чангютгичларни олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

23.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг