Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган матолар фош бўлди
892
Юртимизга товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган матолар фош бўлди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Чуст” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатда мазкур вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига хориждан келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 7254,7 метр узунликдаги тўқимачилик матолари борлиги аниқланди. Уларнинг дастлабки қиймати эса салкам 218 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

23.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг