Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
900 миллион сўмлик велосипед камераларини ҳужжатларда кўрсатмаслик наф бермади
946
Божхона органларининг асосий вазифаларидан бири божхона тўловларини тўғри ҳисоблаш, уни ундириш ва ўз вақтида давлат бюджетига ўтказишдан иборат. Божхона тўловларини тўлашдан қочишга бўлган уринишларга эса ўз вақтида чек қўйилмоқда.
900 миллион сўмлик велосипед камераларини ҳужжатларда кўрсатмаслик наф бермади

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими томонидан олинган маълумотлар асосида “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости билан ҳамкорликда ноқонуний импорт товарларни республика ҳудудига кириб келишини олдини олиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

 Тадбир давомида Учкўприк туманида жойлашган “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб борувчи корхона номига хориждан олиб келинган велосипед эҳтиёт қисмлари тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида мазкур божхона юк декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 900 миллион сўмлик 4 турдаги жами 41 500 дона велосипед камералари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

23.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг