Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“МАN”даги 345 млн. сўмлик товарлар вақтинчалик сақловга олинди
785
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
“МАN”даги 345 млн. сўмлик товарлар вақтинчалик сақловга олинди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона божхона постидан ўтаётган “МАN” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, хужжатларда кўрсатиб ўтилмаган қиймати 348 850 000 сўмлик 2 хил турдаги матолар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг