Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
2461
Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини янада қўллаб қувватлаш, божхона хизматини шаффофлигини таъминлаш, шунингдек мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган қулайликлар ва имкониятларни яқиндан етказиш мақсадида очиқ мулоқот тарзда учрашув ташкил этилди.
Жиззахда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот

Унда вилоятда фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, брокерлик фирмалари раҳбарлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, шунингдек бошқарма шахсий таркиби ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни очар экан бошқарма бошлиғи Д.Юсупов мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қулай шароит-шароит яратишга қаратилган ислоҳотлар барча давлат идоралари сингари божхона органларида ҳам амалга оширилаётганлигини айтиб ўтиб, божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берди.

Тадбир давомида сўзга чиққан бошқарма таркибий тузилмалар масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилнинг 22 июнь куни “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон қарори мазмун моҳияти йиғилганлар эътиборига етказилди. 

451.png

Жумладан, қарор билан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланганлиги, рўйхатдан асосан 20 турдаги маиший техника буюмлари ва офис техникалари жой олган бўлиб, эндиликда уларни 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтилиши мумкинлиги, шунингдек, рўйхатда бошқа турдаги товарлар учун ҳам нормалар белгиланиб, эндиликда ҳар куни олиб ўтилаётган ҳар бир номдаги товардан 2 кг.гача рухсат этилиши, аммо, мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг.дан ошмаслиги таъкидланиб ўтилди.

Шунингдек тадбирда, бугунги кунда юртимизда ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, рухсат этиш ва лицензияга доир тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда уларнинг тезкорлигини ошириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ошириш, ортиқча рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, уларга янада кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида, республика раҳбарияти ва ҳукумати томонидан кўплаб янги меъёрий ҳужжатлар қабул қилинаётганлигига тўхталиб, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5409-сон ҳамда 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон Фармонлари мазмун-моҳиятини, мазкур фармонлар асосида киритилган ўзгартиришларга бирма-бир тўхталиб тушунтиришлар берди.

Тадбир якунида тадбиркорлар ўзлари томонидан берилган саволларга тегишли бўлим ва гуруҳ масъуллари томонидан жавоб олишди.

Очиқ мулоқот якунида бошқарма бошлиғи Д.Юсупов бошқармада бу каби тадбирлар давом этишини, бунда барчани фаол иштирок этиши ҳамда қатнашчиларининг фикр ва таклифларини билдириши учун бошқарма эшиклари ҳамма вақт очиқлиги, хар бир мурожаат юқори савияда кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтди.

 

М.Қосимова

Жиззах вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

29.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг