Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида, минтақа ва глобал даражада фаол ташқи сиёсатни йўлга қўйиб, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантирмоқда.
Бундай изчил, аниқ ва конструктив ташқи сиёсатни халқаро экспертлар ва кузатувчилар ҳам эътироф этмоқда.
Куни кеча Туркия, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Тожикистон давлатларининг бир гуруҳ эксперт ва мутахассислари Ўзбекистон Республикаси божхона хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига ташриф буюрди.
Ташриф аввалида меҳмонларга божхона тизимида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, “рақамли божхона” стратегияси доирасида эришилган натижалар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Тақдимот давомида хорижий меҳмонларга божхона пости фаолияти, бу ерда ташкил этилган божхона кўриги ва расмийлаштируви жараёнлари таништирилди.
Ташриф якунида мутахассислар Ўзбекистон божхонаси бугун том маънода юқори суръатларда ривожланиб бораётгани, соҳада эришилган ютуқлар таҳсинга лойиқлигини таъкидлаб ўтишди.
Ўзаро савол-жавоб ва музокараларга бой тарзда ўтган ташриф якунида томонлар божхона соҳасида ўзаро ҳамкорликдан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди.
Гулсара ГУЛЯМОВА,
“Арқбулоқ” божхона пости катта инспектори
20.11.2021