Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда ҳам байрам шукуҳи давом этмоқда!
1170
Бу йил давлатимиз, миллатимиз ифтихори бўлмиш мустақил Ўзбекистоннинг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан айни вақтда республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан Андижон вилояти божхона бошқармасида ҳам мазкур қутлуғ санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Андижонда ҳам байрам шукуҳи давом этмоқда!

Тадбир Андижон шаҳар Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Х.Ўринбоева ҳамда Андижон давлат университети катта ўқитувчиси Ж.Юсуфхон иштирокида ўтказилганлиги байрам тадбирини янада файзли ўтишини таъминлади.

Тадбирда мамлакат байроғи бу - оддийгина тимсол эмас, балки бутун бир юртни бирлаштириб турувчи озодлик, мустақиллик белгиси эканлиги, истиқлолга эришганимиздан сўнг халқимизнинг азалий орзу истаклари, эзгу интилишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топгани таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, байроғимиз Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпираб турибди. Шунингдек, дунё мамлакатларидаги элчихоналаримиз бинолари, қатор халқаро ташкилотлар қароргоҳларида ҳам байроғимиз Ўзбекистон рамзи бўлиб турибди. Хорижда байроғимизни кўрганимизда юрагимизда чексиз фахр уйғонади, руҳимиз кўтарилади. Байроғимиз тимсолида дунёнинг ҳар қайси нуқтасида ҳам Ўзбекистон деган ҳимоячимиз, суянчиғимиз борлигини ҳис қиламиз.

Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ - ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!

Байрамона тадбирда байроғимиз тўғрисида маълумот берилар экан, унинг тарихи ҳамда аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтилди. Айни пайтда бу каби тадбирлар  жойларда давом этмоқда.

18.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг