Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат байроғи – суверенитет рамзи
853
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун. Давлатимиз рамзи ҳисобланмиш байроғимиз шу йил 30 ёшга тўлди.
Давлат байроғи – суверенитет рамзи

Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида ушбу байрам кенг нишонланмоқда. Шу қаторда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида “Муқаддасдир ватан байроғи!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда, Нукус шаҳар 37-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари қатнашиб, Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан божхона ходимларини қизғин қутлашди ва байроғимиз тарихи, тузилиши ва жаҳон миқёсидаги ўрни ҳақида божхона ходимларига сўзлаб беришди.

Тадбир сўнгида божхона ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.

18.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг