Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш авлод билан учрашув бўлиб ўтди
1056
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида “Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда божхона органларида хавфни бошқариш” мавзусида ўқув-амалий дарс ўтказилди.
Ёш авлод билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувни Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев очиб, ўз маърузасида дастлаб, Ўзбекистон Республикаси миллий божхона хизматининг шаклланиш тарихига назар ташлади.

Ўқувчиларга замонавий инфратузилмага эга божхона хизмати юртимиз иқтисодий суверенитетини ҳимоя қилишни таъминлайдиган давлат ҳокимияти тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида тўлиқ шаклланганлиги ва мамлакат иқтисодий қудратини мустаҳкамловчи асосий идораларидан бирига айланганини таъкидлаб ўтди.

Божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, божхона тизимида рақамли технологияларни кенг қўллаш орқали инсон омилини камайтириш, божхона назорати шаклларини хавфларни бошқариш принципларига асосланган замонавий ахборот - коммуникация технолологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали “Рақамли божхона”га ўтиш борасидаги изчиллик билан давом эттирилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари, ўқувчиларга 2019 йилдан божхона назоратида товарлар ва транспорт воситаларини “ялпи” божхона кўриги ўтказишдан воз кечилиб, танлаб текширишга асосланган “Хавфни бошқариш” тизими жорий этилганлиги, бунинг натижасида, расмийлаштирув вақти қисқариб, кўриклар сони камаётганлиги, натижада, самарадорлик ошаётганлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Амалий ўқув-дарс давомида кўргазмали ҳамда тақдимот кўринишида чегара божхона постларида ўрнатилган инсон танасини сканерловчи “Body scanner”, юк автомобилларини ва темир йўл вагонларини сканерловчи инспекцион кўрик мажмуалари, юқори сезувчанликка эга бўлган қидирув мосламалари, металл ва турли хил моддалар таркибини аниқловчи мини лабораториялар ва портатив мини камералар каби божхона назаратининг техник воситалари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Учрашув жуда ҳам қизиқарли ўтиб, ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

20.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг