Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз коррупцияга қаршимиз
1080
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги Қонунининг қабул қилиниши, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларининг қабул қилинганлиги юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора- тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2019 йил    27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

 Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилар иштирокида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, коррупциянинг ижтимоий хавфлилиги бу иллат мансабдор шахсларнинг жиноятчилар билан тил бириктириши натижасида жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий инқирозгача юз тутишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.

Давра суҳбати якунида божхона пости орқали ўтувчи фуқароларга, божхона қонунчилиги соҳасига оид мурожаатлар мавжуд бўлганда Давлат божхона қўмитасининг қиска 11-08 ҳамда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг (76) 22-5-24-51 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

20.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг