Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда бу иллатга қарши кескин курашилмоқда, жиноятни содир этилиши учун шароит яратиладиган омиллар қисқартилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори бу борада олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.
Мазкур қарор билан коррупцияга қарши курашишда бир қанча чора-тадбирлар белгиланган.
Хусусан, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.
Ўз навбатида, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ҳам мазкур йўналишда масъул таркибий тузилмалар томонидан бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан мунтазам равишда профилактик тадбирлар ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, барча ходимлар, уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари, божхона соҳаси билан алоқадор бўлган ташқи иқтисодий фаолият субъектлари билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Шу ўринда, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.
20.11.2021