Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда
9791
Тадбиркорлик субъектларига божхона соҳасида янги қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқиб, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
Тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда

Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Iftihor Kiyim Sanoat” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Караманов бошчилигида сайёр учрашув ташкил этилди.

Ушбу корхона ўз фаолиятини 2008 йилда бошлаган бўлиб, корхонанинг асосий фаолият тури костюм-шим ҳамда эркаклар учун мавсумий кийимлар ишлаб чиқаришдан иборат. Ҳозирги кунда корхонада энг илғор замонавий хорижий давлатлардан келтирилган ускуна ва технологиялардан фойдаланилган ҳолда иш юритиб келинмоқда.

350 нафар ишчи ходимларга эга бўлган ушбу корхона 2021 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида 223 000 АҚШ долларилик тайёр маҳсулотларни экспорт қилган бўлса, “божхона ҳудудида қайта ишлаш”  божхона режими остида 1 340 000 АҚШ долларлик хизматлар экспортини амалга оширган.

Мазкур корхона томонидан 2021 йилнинг январь-октябрь ойлари мобайнида хориждан божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда 84 000 АҚШ долларлик замонавий технологик асбоб-ускуналар олиб келинган.

Учрашув давомида  божхоначилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6306-сон Фармони мазмун-моҳияти билан таништириб ўтилди.

Учрашув якунида  Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамлари эслатиб ўтилди.

 

20.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг