Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижон вилояти божхона бошқармасида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди
967
Учрашувда уч авлод вакиллари - божхона фахрийлари, бўлим, гуруҳ ва пост бошлиқлари ҳамда ёш божхоначи ходимлар иштирок этдилар. Учрашувни бошлаб берган бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Хасанов эркин ва обод жамиятимиз, фаровон турмушимиз, буларнинг барчаси мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси эканлигини таъкидлаб, ҳозирги кунда божхона тизимида амалга оширилаётган мисли кўрилмаган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди.
Андижон вилояти божхона бошқармасида

Тадбирда Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмаси раисининг 1-ўринбосари  Б.Турсунов сўзга чиқиб, юқорида билдирилган фикрларга қўшилган ҳолда ишдан ташқари вақтда маҳаллада юришда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, билим савияни ошириш бўйича ўзининг маслаҳатларини бериб ўтди.

Сўзининг охирида Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона фахрийларига кўрсатилаётган эътибор, шароити ва соғлиги оғирлашиб қолган божхона фахрийларига берилаётган моддий ёрдамлар учун божхона ходимларига фахрийлар номидан миннатдорчилик билдириб, барча ходимларни узоқ йиллар хизмат қилиб, ёруғ юз билан пенсияга чиқиб фахрийлар қаторига қўшилишларини сўраб тилак билдирди.

Учрашув сўнгида бу каби учрашувларни тез-тез ташкил этиш борасида келишиб олинди.

 

20.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг