Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғона вилоятидан 253,5 тонна малина хорижга экспорт қилинди
1850
Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида умумий қиймати 578 минг долларлик 253,5 тонна малина экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Малина Польша, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Қозоғистон каби давлатларига бошқарманинг “Водий” ва “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспортга расмийлаштирилди.

Жами экспорт қилинган 253,5 тонна малинанинг 114,1 тоннаси Польшага, 50,7 тоннаси Қирғизистонга, 43,1 тоннаси Россияга, 38 тоннаси Туркияга ва 7,6 тоннаси Қозоғистонга юборилди.

20.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг