Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро Х.Ш тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, унинг ёнидан қора рангли пакетга жойланган жами 2990 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” ёзувли гиёҳвандлик дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
19.11.2021