Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника олди-сотдисига чек қўйилди
1083
Инсон ҳаёти, айниқса, ёш болаларнинг саломатлиги учун хавфли бўлган пиротехника буюмларидан фойдаланиш қонунан чекланган.
Пиротехника олди-сотдисига чек қўйилди

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 2501-моддасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланиб, унда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.  

Шунга қарамасдан, ҳамон орамизда баъзи инсонлар қонунга зид равишда пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланиб келишмоқда.

Бу каби ноқонуний ҳолатларни олдини олиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд тумани “Самарқанд-Навоий” автошоҳбекати ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада фуқаро Т.М.га тегишли бўлган жами  30 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.             

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.

18.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг