Шу йил 18 ноябрь куни давлатимиз байроғи, ўзлигимиз рамзи қабул қилиниб осуда осмонимиз остида ҳилпираётганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан айни вақтда республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ҳам мазкур қутлуғ санани муносиб ўтказишга тайёргалик бошлаб юборилган.
Бошқарманинг ёш ходимлари Нукус шаҳрининг марказида ҳилпираётган давлатимиз байроғи остида “Муқаддассан ватан байроғи!” шиори остида хештег ўтказишди.
Мамлакат байроғи бу - оддийгина тимсол эмас, балки бутун бир юртни бирлаштириб турувчи озодлик, мустақиллик белгисидир. Истиқлолга эришганимиздан сўнг халқимизнинг азалий орзу истаклари, эзгу интилишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топган.
Суверенитетимиз рамзи бўлган байроғимиз тинч ва осуда осмонимиз узра мангу ҳилпирайверсин.
18.11.2021