Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”га ортилган 57 миллион сўмлик пиротехникалар фош бўлди
908
Мамлакатимизга пиротехника воситаларининг ноқонуний равишда кириб келишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 “Кобальт”га  ортилган 57 миллион сўмлик пиротехникалар  фош бўлди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро К.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина кузатувга олиниб, Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур автомашина салони ва юкхонасида фуқаро Х.Д.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 57,6 миллион сўмлик 230,4 минг дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг