Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Муқаддасдир ватан байроғи
994
Байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир. Ватанимизнинг беқиёс рамзидир. Қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради.
Муқаддасдир ватан байроғи

Ўзбекистон Республикаси “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

Бугун Давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири, мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида Ёшлар Иттифоқининг вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Муқаддасдир ватан байроғи” мавзусида маданий-маърифий тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нурабылла Бердиев, божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хуршид Халбаев, бошқарма ходимлари, Ёшлар Иттифоқининг  вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Шахруз Валиев, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахасиси, шоира Донохон Жумаева, вилоятнинг “Ҳилол” ва “Сурхон” адабий клуби аъзолари, ёш шоиралар Фарангиз Қодирова ҳамда Жасмина Саидахматовалар  иштирок этишди.

Дастлаб, тадбирни Ҳарбий оркестр жамоаси жонажон мадҳиямиз билан бошлаб берди.

Шундан сўнг вилоят  божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нурабылла Бердиев сўзга чиқиб, байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсоли эканлиги, 1992 йилнинг 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлаганини айтиб ўтди.

Тадбир давомида шоираларимиз томонидан бир биридан ажойиб шеърлар, ёш  ижодкор қизалоқлар томонидан тайёрланган нафис рақслар тадбир иштирокчиларига тақдим қилинди. Шунингдек тадбирда божхона ходимлари ҳам фаол иштирок этишиб, ўзларининг фикрларини билдиришди.

Якунда, вилоят  божхона бошқармаси ва  Ёшлар Иттифоқининг  вилоят кенгаши томонидан тадбирда фаол иштирок этган шоираларга ва ходимларга “Ўзбекистон божхона хизмати” ва бадиий китоблар топширилди.

Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!

 

18.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг