Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Р.Н., А.С. ва Х.С.ларнинг юклари божхоначилар томонидан назоратдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахсларга тегишли юклар орасида декларацияда кўрсатилмаган, божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, фуқаро Р.Н.га тегишли 54 гр., А.С.га тегишли 138 гр. ҳамда Х.С.га тегишли
43 гр. бўлган умумий қиймати 111,5 млн. сўмлик заргарлик буюмлари яширинча олиб ўтилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.
18.11.2021