Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда божхоначилар “Муқаддасдир ватан байроғи” мавзусида маънавий тадбир ўтказишди
1018
Ватан рамзлари доимо улуғ ва муқаддас саналиб, унинг учун одамлар жонларини фидо қилганлар. Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ҳисобланган. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир.
Сирдарёда божхоначилар “Муқаддасдир ватан байроғи”  мавзусида маънавий тадбир ўтказишди

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида 2021 йил 17 ноябрь куни “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда, Республика “Маънавият ва маърифат маркази” вилоят бўлими раҳбари М.Ҳайитов вилоят “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Й.Каримовлар иштирок этишиб, бошқарма шахсий таркибига давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли эканлигини, Давлатимиз байроғи бугунги Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатишини, республикамизнинг миллий-маданий анъаналарини ўзида акс этганлигини айтиб ўтишди.

Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчни мардона ўташ учун байроғимизни ўпиб қасамёд қилаётган ҳарбийларимизнинг қалбидаги оловни, кўзларидаги жўмардликни кўриб, фахрланамиз. Ана шундай лаҳзаларда ҳеч муболағасиз Ватанимиз байроғини кўзимизга тўтиё қилгимиз келади. Бу фахрланиш аслида юртга бўлган чексиз меҳр ва садоқатнинг ёрқин кўринишидир.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ватанимиз байроғи худди она Ватан каби азиз ва муқаддасдир. Уларда халқ тарихи, бугуни ва келажаги ўз ифодасини топган. Байроғимиз миллий ғурур, фидоийлик ва ватанпарварликни шакллантиришдаги энг муҳим воситадир.

 

18.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг