Бироқ, айрим шахслар томонидан заҳриқотилларни етиштириш ва уларнинг савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Қ.О. шартли харидорга 505,9 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 9400 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
18.11.2021