Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Натижада, фуқаро Х.М. ўзига тегишли бўлган, умумий қиймати 17,7 миллион сўмлик 35 400 дона пиротехника воситаларини ноқонуний сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
18.11.2021