Байроғимиз, ғурур ва фахр тимсолидир. У мамлакатимиз рамзи ҳисобланибгина қолмай, Ватанимиз остонасида улғаяётган ҳар бир ёшнинг муҳаббати рамзи ҳам ҳисобланади. Шу билан бир қаторда давлат рамзлари – мамлакатларнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсолида ҳам тушунилади.
Давлатимиз байроғи чуқур маъно-мазмун ва тарихий қадриятларнинг тимсоли ҳисобланади. 30 йил давомида давлат байроғи мамлакатимиздаги барча фуқароларнинг бирлиги, ватанимизда ҳар бир инсоннинг ўрни муҳимлигини ифодалаб келмоқда.
Ушбу тадбирлар ёшларни давлат рамзларига бўлган муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби барча юртдошларимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайди ҳамда #“Байроғим ғурурим” хештеги остида ўтказилаётган мазкур акцияда фаол иштирок этишга чорлаб қолади.
18.11.2021