Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “SURXON KSP-GRAND” МЧЖ экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида корхона фаолияти билан танишишди
1952
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари М.Солиев, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов ва масъул ходимлар Термиз шаҳрида жойлашган қамиш ўсимлигидан ўта сифатли ҳамда сувга чидамли плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳамда экспорт салоҳиятига эга бўлган “SURXON KSP-GRAND” МЧЖга ташриф буюришди.

         Ушбу корхона 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, йилига 30 минг м3 қамиш ўсимлигидан плиталар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона ишлаб чиқарган махсулотларини ички бозорга ҳамда қўшни Афғонистон Ислом Давлати ва Тожикистон Республикасига экспорт қилади. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида корхона томонидан Афғонистон Ислом Давлатига  5,2 минг АҚШ долларига тенг бўлган 36,23 м3, Тожикистон Республикасига эса 41,83 минг АҚШ долларига тенг бўлган 272,16 м3 маҳсулот экспорт қилинган.

          Корхона рахбари Б.Ахмедов ташриф буюрувчиларга корхона фаолиятини таништириб, корхона ҳали янги ташкил этилганлиги сабабли, хориж бозорида етарлича харидорга эга эмаслигини билдирди. Шу сабабли ҳали экспорт кўрсаткичлари юқори эмаслигини таъкидлаб ўтди.

         Бундан ташқари корхона мутасаддилари томонидан ишлаб чиқарилаётган қамиш-плиталарнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида таклифларини билдиришди.

 

 

7.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг