Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес Бенц”даги найранг иш бермади
1016
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
“Мерседес Бенц”даги найранг иш бермади

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Б.Т. бошқарувидаги “Мерседес Бенц спринтер” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровида маълум қилинмаган, 6 кг. сочма дроблар ҳамда 25 дона “Tulammo” номли 12/70 калибрли ов қуроли гилзалар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Б.М.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, ушбу шахснинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган 76 дона биологик қўшимчалар ва парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг